Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ривожланиши билан мутаносиб равишда айрим фуқаролар ўз шаъни ва қадр-қиммати, юридик шахслар эса ишбилармонлик обрўсига қилинган тажовузлар қурбонига айланмоқда. Хўш, айрим нопок шахслар шаън, қадр-қиммат ва ишбилармонлик обрўсига қандай усуллар билан путур етказяпти? Бу борада янги таҳрирдаги Конституциямиз қандай кафолат ва ҳуқуқий ҳимоя механизмларини назарда тутади? Шунингдек, “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида қандай чора-тадбирлар назарда тутилмоқда?
Гарчи шахснинг шаъни, қадр-қиммати Конституция ва бошқа қонунлар билан ҳимоя қилинса-да, аммо унинг аниқ тушунчаси қонунчиликда очиб берилмаган. Шу билан бирга, суд амалиёти ва илмий нуқтаи назардан олганда, шаън бу инсоннинг жамият томонидан баҳоланиши, қадр-қиммат эса фуқаронинг ўзини ўзи баҳолашидир. Содда қилиб айтганда, шаън бу атрофдаги инсонларнинг сиз ҳақингиздаги фикри бўлса, қадр-қиммат уларнинг фикридан қатъи назар, ўзингиз ҳақидаги фикрингиз ҳисобланади.
Конституциямизда шаън 9 марта, қадр-қиммат эса 11 марта қайд этилган. Жамият ҳаётининг энг муҳим масалаларини қамраб олган бундай олий ҳужжатда бу тушунчаларнинг кўп такрорланиши бежиз Буларнинг барчаси маҳалла аҳли “Ташаббусли бюджет”да фаол бўлгани орқасидан амалга ошди. Қир-ариқликлар 2023 йилда икки марта “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида энг кўп овоз тўплади ва маҳалла ободлигига йўл очилди. — Тошкент туманида 70 та маҳалла бор. Кейинги йилларда ҳудудимизда кенг кўламли ўзгаришлар юз берди, — дейди туман ҳокими матбуот котиби Дилафрўз Исмоилова. — Жумладан, ўтган йилнинг ўзида туманимизда 93 та объектда қурилиш ишлари бажарилиб, шулардан 73 таси фойдаланишга топширилди. Учта янги боғча, иккита маданият уйи ишга тушди. 107,2 километр ички йўл қурилди ва таъмирланди. Бундан ташқари, битта мактабга қўшимча бино қурилди. Кўп қаватли 17 та турар жой бунёд этилди. Бу ишларга жами 200 миллиард сўм сарфланди. Тумандаги кўп қаватли 30 та уйга хизмат кўрсатувчи “Иссиқликманбаи” Келес филиалининг марказий қозонхонаси реконструкция қилиниб, хориждан келтирилган замонавий иситиш тизимлари ўрнатилди. Қир-ариқликларнинг айтишича, Қир-ариқ ва Эъзоз маҳаллаларида тоза ичимлик сув умуман бўлмаган. Одамлар сувни олисдан ташиб ичган. Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича эмас. Мазкур ҳолат давлатнинг бу борадаги ҳуқуқий сиёсатини кўрсатиб беради. Конституциянинг 13- ва 26-моддаларига кўра, инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият, улар дахлсиздир. Ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас.
Фуқаролик кодексининг 100-моддасига асосан, фуқаро ўзининг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар юзасидан суд йўли билан раддия талаб қилишга ҳақли. Бунда маълумотларни тарқатган шахс олдига биргина шарт, яъни бундай маълумотлар ҳақиқат эканини исботлаши керак бўлади. Агар у судда тарқатилган фикрлар ҳақиқатга тўғри келишини исботлай олмаса, етказилган зарар ва маънавий зиённи қоплашга мажбур бўлади.
Ҳаётимизда энг кўп учраётган шаън, қадр-қимматни бадном қилувчи жиддий таҳдидлар қаторига онлайн шантаж ва кибербуллинглар киради. Масалан, яқинда телеграм ижтимоий тармоғидаги каналлардан бири орқали аёлларнинг фото ва видеоларини тарқатган фуқароларга ҳукм ўқилди. Онлайн шантажда шахсларнинг фото ва видеоларини барча учун очиқ бўлган каналга жойлаштириб, маълум пул эвазига ўчириб ташлаш таклиф этилади.
Кибербуллинг деганда рақамли маконда, яъни Интернетда хабарлар ёки шарҳларда ҳақоратли ёки бошқа бадном маълумотлар тарқатиш, шахсий маълумотларни нашр этиш (масалан, сизнинг манзилингиз, телефон рақамингиз, фотосуратларингиз) ёки бошқа таҳдидли постлар (сизга жисмоний ёки моддий зарар етказиш билан қўрқитиш ва ҳ.к.) қолдириш тушунилади.
Фейк (сохта) янгиликлар ва дезинформация ҳам шаън, қадр-қимматга жиддий путур етказади. Бунда электрон ахборот воситалари ва бошқа манбалар орқали одамлар ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатилади. Бу ҳолат, ўз навбатида, уларнинг обрўсига салбий жиҳатдан жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Сохта янгиликлар нафақат жисмоний шахслар, балки компания ва ташкилотларга ҳам зарар етказади.
Шунингдек, ижтимоий тармоқларда ахлоқсиз хатти-ҳаракатларни содир этиш ҳам шаън, қадр-қимматни бузиш, деб топилиши мумкин. Масалан, айримлар ижтимоий тармоқ ёки форумларда бошқаларни ҳақорат қилиш, камситиш, туҳмат қилиш билан шуғулланади ва бу ишларни одатда аноним тарзда қилишга уринади. Бу эса нафақат одамларнинг шаъни ва қадр-қиммати бузилишига, балки жамиятда салбий муҳит яратилишига олиб келади.
Юридик шахслар, хусусан, тадбиркорлик субъектларининг шаъни, қадр-қиммати эмас, балки ишбилармонлик обрўси мавжуд, айнан у Конституция билан қўриқланади. Айрим шахслар виждонсиз ҳаракат қилиб, рақобатчиларни обрўсизлантириши мумкин. Бунда масалан, хўжалик юритувчи субъектнинг ишбилармонлик нуфузига путур етказиш мақсадида била туриб ёлғон, ноаниқ ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатиш Жиноят кодексининг 192-моддаси билан жавобгарликка тортилишга сабаб бўлади.
Путур етказувчи маълумотлар деганда, айрим фуқаролар ёки жамоат фикрида амалдаги қонунларга ва ахлоқ қоидаларига риоя қилиш нуқтаи назаридан қараганда шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини оёқ ости қилувчи, обрўни тўкувчи маълумотлар тушунилади.
Шу билан бирга, фуқаронинг ишдаги камчиликлари, жамоат ва иш жойларидаги ёки турмушдаги феъл-атворини танқид қилувчи, ҳақиқатга тўғри келадиган маълумотларни суд орқали рад этиш ҳақидаги талаблар асоссиз, деб топилиши мумкин. Яъни бундай даъво қаноатлантирилмайди. Худди шундай шахснинг камчиликларини унинг ўзига шахсан айтиш (учинчи шахслар иштирокисиз) шаън, қадр-қимматни бузиш деб топилмайди. Бироқ бунда ҳақорат ёки туҳмат аломатлари бўлмаслиги лозим.
Демак, шаън, қадр-қиммат ёки ишбилармонлик обрўсини бузилган, деб топиш учун учта шарт комбинацияси — маълумот аниқ бадном қилувчи бўлиши, у тарқатилиши ва ҳақиқатга мос келмаслиги керак. Агар даъво талаблари ушбу шартларга жавоб берса, унда фуқаролик ишлари бўйича судда ютиб чиқиш имконияти юқори бўлади.
Бунда, тарқатиш деганда маълумотларни оммавий ахборот воситаларида чоп этиш, хизмат таърифномаларида баён этиш, кўпчилик олдида сўзлаганда, мансабдор шахслар номига ёзилган аризаларда ёки бошқа, шу жумладан, оғзаки бўлса ҳам бир неча шахсга ёхуд бир кишига хабар қилиш тушунилади.
Қонун билан берилган яна бир ҳуқуқий ҳимоя кафолати даъво муддати билан боғлиқ. Қонунга кўра, умумий даъво муддати 3 йил. Аммо бу муддат шаън, қадр-қиммат ёки ишбилармонлик обрўсини ҳимоя қилишга нисбатан татбиқ этилмайди. Бошқача айтганда, шахс ҳақида 20 йил олдин унга путур етказувчи маълумотлар тарқатилган бўлса ҳам, суд бундай ҳуқуқларни ҳимоя қилиш билан боғлиқ даъвони кўриб чиқиш учун қабул қилади ва рад этолмайди.
“Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасининг қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш бўлимида фуқароларда “кибергигиена”ни, жумладан, Интернет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданиятини шакллантириш, шунингдек, “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги”ни мунтазам ўтказиш белгилаб қўйилмоқда. Мазкур банд бевосита “Ўзбекистон — 2030” стратегиясининг 87-мақсади, яъни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолиятини инсон манфаатлари, қадр-қиммати ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга йўналтиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Бугунги кунга келиб, инсон шаъни, қадр-қимматга нисбатан тажовузларнинг кўпайгани сабабли қонун билан уни жиноят қонунчилиги орқали ҳимоя қилишни кучайтириш эҳтиёжи туғилди. Шу боис, 2023 йил 11 апрелдан бошлаб шахс танасининг яланғоч ҳолдаги фото ёки видеоларини унинг розилигисиз (шу жумладан, Интернет орқали) тарқатиш ёки уларни тарқатиш билан қўрқитиш БҲМ 600 баробаригача жарима (204 миллион сўм) ёки бошқа жазолар қўлланилишига сабаб бўлиши белгиланди.
Бундан ташқари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, хотинига ёки эрига, собиқ хотинига ёки собиқ эрига, бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсга нисбатан ушбу шахслар соғлиғининг ёмонлашувига олиб келган тарзда уларнинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш 10 суткагача маъмурий қамоқ қўлланилишига сабаб бўлади. Худди шу ҳаракатларни такроран содир этиш эса жиноий жавобгарликни келтириб чиқариб, икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бошқа жазолар қўлланилишига асос бўлади.
Мавзуга доир хорижий тажриба ҳам эътиборга лойиқ. Сир эмас, Ўзбекистон қонунчилиги романо-герман ҳуқуқ оиласига мансуб бўлиб, Германия, Италия, Испания, Франция давлатлари қонунчилиги билан ўхшаш ҳисобланади. Ушбу давлатларда шаън ва қадр-қимматни таҳқирлаганлик учун худди бизнинг қонунчилик каби фуқаровий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.
Англосаксон ҳуқуқ тизимида (АҚШ, Англия, Канада ва ҳ.к.) бу турдаги ишлар диффамация (лот. diffamatio, яъни туҳмат қилиш) тушунчаси билан боғлиқ, бу турдаги ишлар кам учрайди. Масалан, АҚШда машҳурлар кўпинча бундай даъво билан чиқишса-да, судда қийинчиликларга дуч келади. АҚШ Олий суди агар даъвогар жавобгарнинг “ёмон ниятларини” исботлай олмаса, унинг даъвоси рад этилишини кўрсатиб ўтган. Амалиётда эса бундай мақсадни исботлаш деярли имконсиз, ҳаттоки АҚШнинг энг бой миллиардерлари ҳам судда одатда ютқазиб қўяди.
Машҳур француз ёзувчиси Пьер Бошен таъбири билан айтганда, шаън худди қимматбаҳо тошга ўхшайди: энг кичик доғ ҳам унинг ёрқинлигини маҳрум этади ва бутун қийматини туширади.
Умуман олганда, бу йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳасида белгиланган вазифаларни сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш инсонларнинг шаъни ва қадр-қиммати, юридик шахсларнинг ишбилармонлик обрўсига билиб-билмасдан бўлаётган таҳдидларнинг олдини олишга хизмат қилади.
К. Нигматов
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти
шўъба мудири