Жорий йил 22 августда ҚҲСИда дипломат ва сиёсатшунос Тимур Саидов иштирокида ахборот-таҳлилий фаолият бўйича семинар ташкил этилди.

Тадбирда ҚҲСИнинг илмий ходимлари билан бирга Марказий Осиё халқаро институти ва Криминология тадқиқот институтининг таклиф этилган мутахассислари ҳам иштирок этдилар.

Семинар давомида ахборот-таҳлилий фаолиятнинг асосий жиҳатлари, жумладан ахборотнинг аҳамияти, ахборот-таҳлилий ҳужжатлар турлари ва уларни тайёрлаш талаблари муҳокама қилинди.

Маърузачи томонидан ахборот-таҳлилий фаолиятни такомиллаштириш вазмин бошқарув қарорларини шакллантириш ва давлат институтларининг самарали фаолият кўрсатишида стратегик аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.

Семинар якунида қатнашчилар маърузачига қўшимча саволлар бериш ва ахборот-таҳлилий фаолиятни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашиш имкониятига эга бўлдилар.

Тадбир очиқ мулоқот ҳамда самарали билим ва тажриба алмашуви руҳида ўтди. Қатнашчилар семинарнинг амалий аҳамиятини қайд этиб, таҳлилий иш сифатини ошириш ва илмий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган бундай тадбирларни келгусида ҳам ташкил этишга қизиқиш билдирдилар.