Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институтида Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда ҚҲСИ раҳбарияти хотин-қизлар жамоасини ушбу байрам билан табриклаб, Институтга юклатилган вазифаларни самарали ҳал этишда унда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар алоҳида ўрин тутишини таъкидлади.
Тадбир сўнгида Институт жамоасидаги хотин-қизларга байрам муносабати билан эсдалик совғалари топширилди.