Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институтида Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда институт раҳбарияти хотин-қизларни бугунги байрам билан табриклаб, уларга фаровонлик, сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, масъулиятли ва самарали ишларида муваффақиятлар тилади.

Тадбир сўнгида Институт жамоасидаги хотин-қизларга байрам муносабати билан эсдалик совғалари топширилди.