Шу йил 15 июлда Бирмингем шаҳрида (Буюк Британия) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори М.Рахманкулов бошчилигидаги делегация Бирмингем университети вакиллари билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида Британия томонига Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди. Университет вакиллари мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг илмий асосланганлигини таъминлаш муҳимлигини алоҳида таъкидладилар. Учрашув якунида ҚҲСИ ва Бирмингем университети (хусусан, Давлат бошқаруви мактаби) ўртасида ҳуқуқий сиёсат, давлат бошқаруви ва стратегик режалаштириш соҳаларида қўшма илмий тадқиқотлар, илмий-амалий ва маърифий тадбирларни ташкил этишда ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришилди.