Жорий йилнинг 21 август куни Варшавада Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг «самарали давлат бошқаруви» дастури кўмагида Институт шўъба мудири К. Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Варшава шаҳар ҳокимининг собиқ ўринбосари, ҳозирда Варшава метрополитени уюшмаси бошқаруви раиси Михал Олжерски билан учрашув ўтказди.
Тадбир давомида эксперт Польшада маъмурий ислоҳотлар, давлат бошқарувини номарказлаштириш ва стратегик режалаштириш тизимини яратиш муаммоларига батафсил тўхталиб ўтди.
Учрашув якунида эксперт юқорида қайд этилган ишларни халқаро стандартлар, илғор хорижий тажрибалар, шунингдек, мамлакатнинг тарихий, маданий, географик ва ижтимоий-иқтисодий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади.