Жорий йилнинг 15 май куни Институтда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда соғлиқни сақлаш тизимини, жумладан, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилишни ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш соҳасида мамлакатимизда амалга оширилаётган чора-тадбирлар бўйича фикр алмашилди, шунингдек ушбу йўналишдаги ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида ўзаро қизиқиш уйғотадиган масалаларда мунтазам фикр алмашиш, миллий соғлиқни сақлаш тизимининг самарадорлигини ошириш ва унинг шаффофлигини таъминлашга имкон берадиган фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни кучайтириш ва тизимли ҳуқуқий ечимларни ишлаб чиқишнинг муҳимлиги юзасидан томонлар умумий тўхтамга келишди.