Жорий йил 5 июль куни Страсбург шаҳрида Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори М. Рахманкулов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди (ИҲЕС) судяси Армен Арутюнян ва ИҲЕС Котибияти бўлими котиби Виктор Соловейчик билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида ИҲЕС вакиллари Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларга юксак баҳо бердилар, шунингдек, ИҲЕС ва Европа давлатлари амалиётини ҳисобга олган ҳолда конституциявий янгиликлар юзасидан фикр алмашдилар.
Учрашув якунида томонларни қизиқтирган масалалар бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришилди.