2022 йил 29 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-462-сон қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, давлат экспертлик илмий-тадқиқот муассасаси шаклидаги Институт ташкил этилди, унинг ҳуқуқий мақоми, мақсад ва вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, фаолиятининг устувор йўналишлари белгиланди, унинг тузилмаси ва Устави тасдиқланди.