Жорий йил 3-4 декабрда Тошкент шаҳрида Конституциявий қурилиш ва давлат бошқаруви самарадорлигини таҳлил қилиш шўъбаси етакчи илмий ходими С. Мирзокаримов “Давлат хизматида стратегик режалаштириш” мавзусидаги семинарлар туркумининг учинчи модулида иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги (СИА) ва Латвия Марказий молия-контракт агентлиги (CFCA) томонидан ташкил этилган тадбир Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг (GIZ) “Самарали давлат бошқаруви – Ўзбекистонда давлат бошқаруви салоҳиятини оширишга кўмаклашиш” лойиҳаси доирасидаги кўмаги билан ўтказилди.
Тадбир давомида мутахассислар Мара Симане ва Санита Васильева SMART мақсадларни белгилаш ва “муаммолар дарахти” ёндашуви бўйича машғулотлар ўтказдилар. Иштирокчилар “Ўзбекистон-2030” учун миллий муаммоларни инновацион ҳал этишга кўмаклашувчи кичик мақсадларни ишлаб чиқдилар.
