Жорий йилнинг 15 май куни Тошкент шаҳрида Институт бош илмий ходими, профессор А.Акилов республикамизнинг тегишли вазирлик ва идоралари вакилларининг Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) Давлат бошқаруви дирекцияси эксперти Саймон Каллеварт бошчилигидаги делегация билан учрашувида иштирок этди.
Германия халқаро ҳамкорлик жамияти молиявий кўмагида Стратегик ислоҳотлар агентлиги томонидан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистонда давлат бошқарувини стратегик режалаштириш тизими атрофлича таҳлил қилинди.
Йиғилишда ИҲТТ экспертлари давлат стратегиясидаги муддатларнинг тармоқ ва ҳудудлар стратегияларига мос келиши ҳамда стратегик дастурларни амалга оширишда ҳукумат ва бошқа тузилмалар хатти-ҳаракатларининг мувофиқлигини ва бу жараёнда фуқаролик жамиятининг кенг иштирокини таъминлайдиган стратегик мулоқотнинг стратегик режалаштиришда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидладилар.
ИҲТТ вакиллари томонидан стратегик дастурларни ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этиш жараёнини уларнинг самарадорлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш жараёнидан ажратиш, эришиш мумкин бўлган стратегик йўналишларни белгилаш, уларга тўғри устуворлик бериш ва уларни амалга ошириш учун ажратилган маблағларни тўғри тақсимлаш зарурлиги таъкидланди.