Шу йил 22 февралда Институтда Халқаро муносабатлар соҳасидаги қонунчилик шўъбаси томонидан халқаро рейтингларда, хусусан, Жаҳон адолат лойиҳасининг Қонун устуворлиги индекси ва Жаҳон банкининг Давлат бошқаруви сифати индексида Ўзбекистон Республикаси мавқеини ошириш масалаларига бағишланган ўқув семинари ўтказилди.
Семинар давомида Transparency International халқаро нодавлат ташкилотининг Коррупцияни қабул қилиш индекси кўрсаткичлари мисолида асосий халқаро рейтинглар услубияти, тақдим этиладиган маълумотлар ва якуний ҳисоботлар билан ишлашни ташкил этиш, халқаро рейтинглар тавсияларини ҳисобга олиш имкониятлари, тегишли рейтингларда мамлакат мавқеини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш каби масалалар юзасидан кўрсатмалар берилди.