Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти вакиллари Россия ташқи ишлар вазирлиги МГИМО университети Халқаро ҳуқуқ факультети декани Н.Молчаков билан учрашув ўтказди.
Томонлар конституциявий ва давлат қурилиши соҳасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш, ҳуқуқий сиёсатни шакллантириш ва амалга ошириш, фуқаролик қонунчилиги ва халқаро ҳуқуқни такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.
МГИМО-Тошкент талабалари учун ҚҲСИда амалиёт ўташни ташкил этиш, МГИМО мутахассисларини ҚҲСИ илмий-ўқув фаолиятига жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида яқин келажакда ҚҲСИ ва МГИМО ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш бўйича келишувга эришилди.