Жорий йил 9 февралда Институт илмий ходимлари учун Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети профессори Сиражиддинов Нишанбай иштирокида “Ўзбекистон иқтисодиётининг жаҳон иқтисодиётига интеграцияси” мавзусида навбатдаги семинар ташкил этилди.

Тадбир давомида профессор Ўзбекистон иштирокидаги иқтисодий интеграция жараёнлари ҳақида сўзлаб берди. Жаҳон савдо ташкилоти, Евроосиё иқтисодий иттифоқи каби ташкилотларнинг моҳиятини очиб берди. Ўзбекистоннинг ушбу тузилмаларга қўшилиш истиқболлари ҳақида тўхталиб ўтди. Ташқи савдони либераллаштириш бўйича ўз баҳолари билан ўртоқлашди.

Умуман олганда, ушбу тадбир Институт илмий ходимларига халқаро иқтисодий муносабатлар соҳасида янги билимларга эга бўлиш ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш имконини берди.