20 август куни Варшавада Институт шўъбаси мудири К. Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Лазар университети Фуқаролик жамияти ва ижтимоий сиёсат институти директори, давлат бошқаруви тизимини номарказлаштириш муаммолари соҳасида таниқли мутахассис, профессор Ежи Степен билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида профессор делегацияни Польшада амалга оширилаётган маъмурий ислоҳот босқичлари, ҳудудий маъмурий бирликларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўзига хос хусусиятлари ва бу борадаги фаолиятига хорижий тажрибани жорий этишнинг ўзига хос жиҳатлари билан таништирди.
Суҳбат якунида профессор Ўзбекистоннинг ушбу соҳадаги меъёрий-услубий базасини баҳолашга, шунингдек, ҚҲСИ ва Лазар университети ўртасида илмий-тадқиқот ва таълим соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрлигини билдирди.