Шу йил 21 майда Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори М. Рахманқулов Россиянинг Олий иқтисодиёт мактаби раҳбарияти билан учрашди.
Учрашув давомида томонлар конституциявий қурилиш, ҳуқуқий сиёсатни шакллантириш ва амалга ошириш, фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилдилар. Асосий эътибор давлат стратегик режалаштириш тизимини яратиш, демографик жараёнларни прогнозлаш, қўшма таълим дастурларини ташкил этиш масалаларига қаратилди.
Учрашув якунида ҚҲСИ ва ОИМ ўртасида Ҳамкорлик меморандуми ва уни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” имзолаш бўйича келишувга эришилди.