Ўзбекистон Республикаси делегацияси 2 июль куни Словения Республикаси Конституциявий суди Президенти (Матей Аццетто) ва Бош котиби (Себастьян Нерад) билан учрашув ўтказди.
Учрашувда конституциянинг тўғридан-тўғри таъсир этиш тамойилини қўллаш, Конституциявий суд томонидан қабул қилинган қарорларнинг ҳуқуқий оқибатлари ва халқаро шартномаларнинг конституцияга мувофиқлигини баҳолашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар Ўзбекистон Республикаси ва Словения Республикасида конституциявий адолат соҳасида тажриба алмашиш зарурлигини таъкидладилар.