Ўзбекистон Республикаси делегацияси 2 июль куни Словения Республикаси Олий суди раиси (Миодраг Джорджевич), Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи (Яша Врабец) ва АКТ маркази директори (Боян Муршец) билан учрашув ўтказди.

Ягона суд амалиётини шакллантириш, суд фаолиятини самарали ташкил этиш, судларни молиялаштириш, ишларни апелляция тартибида кўриб чиқишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Словения Олий суди мутахассисларини икки мамлакатнинг тегишли илмий-амалий тадбирларига жалб этиш бўйича келишувларга эришилди.