Шу йил 3 июлда Любляна шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори М.Рахманкулов ва Словения Республикаси парламенти Миллий ассамблеяси (қуйи палата) котибияти раҳбари Урсула Зоре Тавcар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Миллий ассамблея фаолияти, жумладан, қонун ижодкорлиги жараёнини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида Ўзбекистон ва Словения вакиллик органлари ўртасида ўзаро қизиқтирган масалалар юзасидан доимий тажриба алмашиш муҳимлиги таъкидланди.