Шу йил 3 июлда Любляна шаҳрида ҚҲСИ директори М.Рахманкулов бошчилигида Ўзбекистон Республикаси делегацияси Словения Республикаси Президентининг халқаро муносабатлар бўйича маслаҳатчиси Златко Шабич билан учрашув ўтказди.

Учрашув чоғида томонлар Ўзбекистон ва Словения ўртасидаги икки томонлама муносабатлар, шунингдек халқаро муносабатларнинг долзарб муаммолари ҳамда Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда ва Европа Иттифоқи сиёсатида тутган ўрни ҳақида фикр алмашдилар.

Словения томонидан Ўзбекистон барча йўналишлар бўйича юқори ўсиш кўрсаткичларини намойиш этиб, Марказий Осиё минтақасида Европа Иттифоқининг муҳим ҳамкорига айланиб бораётганлиги таъкидланди.

Учрашув якунларига кўра, Ўзбекистон ва Словения ўртасидаги ҳамкорлик тобора мустаҳкамланиб боришига ишонч билдирилди.