Шу йил 1 июль Любляна шаҳрида ҚҲСИ директори М.Ранманқулов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Словения парламенти Миллий ассамблеяси (қуйи палата) Қонунчилик ва юридик хизмати раҳбари Наташа Воршич билан учрашув ўтказди.
Учрашувда қонун ижодкорлиги, ҳуқуқий экспертизаларни тайёрлаш, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солишга таъсирини баҳолаш муаммолари юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқий сиёсат соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва тажриба алмашишга келишиб олдилар.