21 август куни Варшава шаҳрида Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг “самарали давлат бошқаруви” дастури кўмагида Институт шўъбаси раҳбари К. Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси стратегик режалаштириш соҳасида Польшанинг етакчи эксперти, ижтимоий ислоҳотларни мувофиқлаштириш бўйича Вазирлар Кенгашининг собиқ вакили, Польша Бош вазири маслаҳатчилари гуруҳи раҳбари Тереза Каминска билан учрашув ўтказди.
Тадбир давомида Т. Каминска делегация аъзоларини Польшада давлат бошқарувини номарказлаштириш, шунингдек, стратегик режалаштириш тизимини яратиш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар натижалари билан таништирди.
Давлат ва унинг ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва мониторинг қилиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишга алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида юқоридаги масалалар юзасидан фикр алмашишни давом эттириш бўйича келишувларга эришилди.