Жорий йил 29 февралда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институтида Ўзбекистон Республикаси фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш бўйича идоралараро комиссия мажлиси ўтказилди.
Тадбирда фуқаролик ҳуқуқи бўйича мамлакатимизнинг етакчи мутахассислари, шунингдек Германия ва Россия давлатларидан таклиф этилган экспертлар иштирок этди.
Мажлис давомида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексини янада такомиллаштиришнинг асосий устувор йўналишлари бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ҳамда уларни амалга ошириш юзасидан биринчи галдаги ташкилий ва амалий вазифалар белгиланди.
Тадбир якуни бўйича баён қабул қилинди.