Шу йил 3 июлда Словениянинг Блед шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори М.Рахманкулов Халқаро менежмент мактаби директори ва Менежментни ривожлантиниш ассоциациясининг биринчи президенти Даница Пург билан учрашди.
Учрашув давомида томонлар глобализация ва бозор иқтисодиёти шароитида замонавий менежерларни тайёрлаш масалалари бўйича фикр алмашдилар.
Учрашув якунида томонлар ўртасида илмий ва таълим соҳаларида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришилди.