Шу йил 11 июлда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институтида Халқаро миграция ташкилотининг (ХМТ) Марказий Осиё бўйича субминтақавий координатори, ХМТнинг Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистондаги миссияси раҳбари Зейнал Хаджиев билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда миграция сиёсатининг долзарб масалалари, миграция соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш масалалари, шунингдек, ХМТнинг Марказий Осиё минтақасида инқирозли ҳодисаларнинг миграция жараёнларига таъсири, миграциянинг мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсири, иқлим ўзгариши ва миграция ўртасидаги боғлиқлик бўйича амалга оширилаётган лойиҳалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунлари бўйича ҚҲСИ ва ХМТ ўртасида ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришилди.