Жорий йилнинг 27 июнь куни ҚҲСИда GIZнинг давлат бошқаруви соҳасида стратегик режалаштириш тизимини жорий этишга қаратилган “Самарали давлат бошқаруви” лойиҳасини биргаликда амалга ошириш доирасида стратегик режалаштириш масалалари бўйича хорижий эксперт Зорка Кордич билан учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги ва GIZнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари ҳам иштирок этди.
Учрашувда Ўзбекистонда стратегик режалаштириш тизимини жорий этиш билан боғлиқ масалалар, шунингдек, соҳада эришилган натижалар муҳокама қилинди.
Эксперт З. Кордич томонидан республика вазирлик ва идоралари фойдаланиши учун ўрта муддатли иш режаларини тайёрлаш бўйича техник шарҳ ва қўлланма тақдимоти намойиш этилди.
Учрашув якунида эксперт томонидан ушбу соҳадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва стратегик режалаштириш тизими ва таълим модулларини жорий этиш бўйича услубий тавсияларни ишлаб чиқиш бўйича амалга оширилган ишларнинг юқори самарадорлиги, шунингдек, GIZ лойиҳасининг Ўзбекистонда давлат бошқаруви соҳасида стратегик режалаштириш тизимини жорий этишдаги муҳим роли алоҳида таъкидлаб ўтилди.




