18 июль куни Лондонда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти делегацияси Лондон университети қошидаги Шарқшунослик ва африкашунослик мактаби раҳбарияти билан учрашув ўтказди.
Учрашувда конституциявий, давлат ва жамият қурилиши, қиёсий ҳуқуқ, қонун устуворлигини таъминлаш ва инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўналишларида қўшма тадқиқотлар ўтказиш ва илмий-амалий фаолиятни ташкил этиш соҳаларида ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Ҳуқуқий сиёсат, давлат бошқаруви ва стратегик режалаштириш соҳаларида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича махсус магистратура ва докторантура ўқув дастурларини ташкил этиш бўйича ҳам келишувларга эришилди.