Жорий йил 11 май куни Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институтида Стратегик ислоҳотлар агентлиги билан биргаликда “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш доирасида давлат бошқарувини номарказлаштириш ҳамда стратегик йўналишларни режалаштириш тизимини яратиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини тайёрлаш бўйича экспертлик гуруҳларини ишчи учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида ушбу масалаларни тизимли равишда ташкил қилиш бўйича тузилган “Йўл харитаси” доирасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама этилди ва зарур чора-тадбирлар белгиланди.