Жорий йилнинг 27 май куни ҚҲСИда Япониянинг етакчи илмий-таълим муассасалари вакилларидан иборат делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида япон томони ҚҲСИ фаолиятининг асосий йўналишлари ва Ўзбекистонда конституциявий қурилиш, давлат бошқарувини номарказлаштириш ва фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништирилди.
Хусусан, япониялик меҳмонларга Ўзбекистон Фуқаролик кодексининг янги таҳририни тайёрлаш жараёни ва фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш бўйича Ўзбекистон томонининг ёндашувлари ҳақида маълумот берилди.
Учрашув якунида томонлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича келишувларга эришилди.
