Шу йил 16 майда Институтда Нагоя иқтисодиёт университети профессори жаноб Кацуя Ичихаши бошчилигидаги Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) делегацияси билан учрашув ташкил этилди.
Учрашувда JICA ва Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўртасида “Инвестициявий муҳитни яхшилаш мақсадида коррупцияга қарши чораларни қўллаб-қувватлаш” техник ҳамкорлик лойиҳасини амалга ошириш доирасида JICA нинг ҚҲСИ билан ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Хусусан, япон экспертлари билан биргаликда давлат харидлари соҳасида илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш ва ушбу соҳадаги Ўзбекистон қонунлари ижросини ўрганиш орқали республика давлат органлари вакиллари учун давлат харидларини очиқ ва ошкора ўтказиш тартиб-таомилларини ташкил этиш бўйича махсус қўлланма ишлаб чиқишда ҚҲСИ вакилларининг иштирок этиши имкониятлари кўриб чиқилди.