Шу йил 24 майда Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори М. Рахманкулов бошчилигидаги делегация томонидан Россиянинг етакчи таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашув ўтказилди.
Суҳбат давомида талабаларга Институтнинг асосий вазифалари, фаолият йўналишлари, илмий ва кадрлар салоҳияти, унинг қошида фаолият кўрсатаётган Ёш олимлар кенгаши ва Илмий-ўқув мажмуаси, Институтда амалиёт ўташ тартиби ҳақида маълумот берилди.
Учрашувда Россия олий ўқув юртларининг етакчи профессорлари илмий раҳбарлигида ёш мутахассислар томонидан олиб борилаётган тадқиқотлар юзасидан ҳам фикр алмашилди.