Жорий йил 13 февралда Тошкент шаҳрида ҚҲСИ бош илмий ходими А.Анорбоев «Атроф-муҳитни муҳофаза қилишда рақамли технологиялар ва киберхавфсизлик масалалари» мавзусида Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ташкил этилган “давра суҳбати”да иштирок этди.
Экология соҳасини рақамлаштириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб жиҳатлари муҳокамасига бағишланган тадбирда киберхавфсизлик соҳаси мутахассислари, давлат ва илмий муассасалар вакиллари, ҳуқуқ ва ахборот технологиялари соҳаси экспертлари қатнашди.
“Давра суҳбати”да бошқа экспертлар қаторида А.Анорбоев ҳам маъруза қилиб, ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар, кибертаҳдидлардан ҳимояланиш механизмлари, киберхавфсизликни таъминлашнинг ҳуқуқий асослари ва соҳадаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик билан боғлиқ масалалар юзасидан атрофлича тушунтиришлар берди.
Тадбир якунида экологик соҳада рақамли ечимлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш механизмларини кучайтиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилди.

