Жорий йил 19 февралда ҚҲСИ бош илмий ходими, профессор А.Акилов МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг «Сунъий интеллект ва уни сайлов жараёнида қўллаш: комплекс ёндашув ва қонунчилик билан тартибга солиш» мавзусидаги халқаро давра суҳбатида онлайн иштирок этди.

Давра суҳбати «Сайлов ва референдум институтига ишончни шакллантириш: халқаро кузатувчининг роли» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция дастури доирасида ташкил этилди.

Тадбирда МДҲ мамлакатлари парламентлари аъзолари, сайлов органлари вакиллари ва экспертлари иштирок этди ва маъруза қилди.

Давра суҳбатида сайлов ҳуқуқи ва сунъий интеллектдан фойдаланиш билан боғлиқ долзарб муаммолар, сунъий интеллектнинг электорал муҳит ва жамият онгига таъсири муҳокама қилинди.

Тадбир иштирокчилари МДҲ мамлакатларининг сайлов жараёнида сунъий интеллектни қўллашни қонунчилик йўли билан тартибга солиш соҳасидаги ҳамкорлигини янада ривожлантириш муҳимлиги тўғрисида якдил фикрга келдилар.

Давра суҳбати якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.