Жорий йил 26 февралда ҚҲСИ Ёш олимлар кенгаши томонидан ёш олимларнинг навбатдаги илмий-назарий семинари ташкил этилди.

Тадбирда ҚҲСИ докторанти Ф.Эштурдиеванинг “Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий тизимини модернизация қилиш шароитида ҳуқуқ ижодкорлиги сиёсатининг назарий масалалари” мавзусидаги илмий ишига оид маърузаси тингланди.

Илмий-назарий семинар муҳокамаларга бой бўлди ва ёш олимлар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди.