Жорий йил 19 февралда ҚҲСИ Ёш олимлар кенгаши томонидан ёш олимларнинг илмий-назарий семинари ўтказилди.
Семинар доирасида ҚҲСИ докторанти А.Сайфиддиновнинг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда Халқ депутатлари кенгашлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш масалалари” мавзусидаги илмий ишига оид маърузаси тингланди.
Тадбир қизғин илмий баҳсларга бой бўлди ва ёш олимлар муҳокама қилинган мавзу бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

