1992 йилнинг айнан шу куни мамлакатимиз мустақиллигининг рамзи бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси тўғрисидаги қонуни қабул қилинган.

Ушбу сана муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти халқимизни самимий табриклаб, юртдошларимизга омонлик ва ҳар томонлама равнақ тилайди.

Мадҳиямиз халқимиз фаровонлиги ва кўплаб ютуқларининг белгиси сифатида доимо баланд овозда куйлансин ва янграб турсин.