Бугун мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун кенг нишонланмоқда, чунки Конституция барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаётнинг асосидир!
Азиз юртдошлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти ходимлари сизларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллиги билан самимий муборакбод этади.
Сизга ишингизда муваффақиятлар ва Ватанимиз манфаати йўлидаги мақсадларингизга эришишингизни тилаймиз!
Она Ўзбекистонимиз ҳамиша гуллаб-яшнасин!