18 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти делегацияси Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Лорд Джон Вейверли ва «Curtis, Mallet-Prevost, Colt & Mosle» халқаро юридик фирмасининг Лондондаги ваколатхонаси ҳамкори Марк Хаммерсон билан учрашув ўтказди.

Муҳокама чоғида хорижий ҳамкорлар мамлакатимизда қулай инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни юқори баҳоладилар.

Иқтисодий ўсишнинг юқори суръатлари, қонун устуворлиги ва суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш соҳасидаги тизимли ислоҳотлар алоҳида қайд этилди.

Тадбир натижасида томонларни қизиқтирган йўналишларда қўшма илмий-амалий, маърифий тадбирлар ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди.