Жорий йил 6 августда ҚҲСИда Тошкент шаҳридаги Cyber University вакиллари билан учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида меҳмонлар ҚҲСИнинг асосий вазифалари ва устувор йўналишлари, шунингдек, докторантура ва магистратура йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлашни амалга оширадиган ҚҲСИ Илмий-таълим мажмуаси фаолияти билан таништирилди.

Ўз навбатида, Cyber University раҳбарияти ахборотни ҳимоя қилиш, киберхавфсизлик ва автоматлаштирилган ахборот-таҳлилий тизимлар бўйича мутахассислар тайёрлаш соҳасида амалга оширилаётган илмий тадқиқотлар ҳақида маълумот берди.

Томонлар, шунингдек, кибержиноятчиликка қарши кураш ва сунъий интеллектни жорий этиш соҳаларида қўшма илмий тадқиқотларни ташкил этишда саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли йўналишлар бўйича ҳамкорликни янада чуқурлаштириш тўғрисида келишувга эришдилар.