Шу йил 14 октябрда Минск шаҳрида директор ўринбосари В.Эргашев бошчилигидаги ҚҲСИ делегациясининг Беларусга ташрифи чоғида ҚҲСИ ва Беларусь Республикаси Қонунчилик ва ҳуқуқий ахборот миллий маркази ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.
Ҳужжат томонларнинг норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш фаолиятини ўрганиш, фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар ўтказиш, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш, юридик мутахассисликлар бўйича олий малакали кадрлар тайёрлаш, илмий ва бошқа тадбирларни ўтказиш соҳасидаги ҳамкорлигини ривожлантиришни назарда тутади.
Имзоланган Меморандум ҚҲСИ ва Беларусь Республикаси Қонунчилик ва ҳуқуқий ахборот миллий маркази ўртасидаги яқин ҳамкорликни янада ривожлантириш учун муҳим ҳуқуқий асос бўлади.
