Шу йил 30 апрелда Тошкент шаҳрида ҚҲСИ вакиллари – директор ўринбосари В.Эргашев, сектор мудири К.Арипов ва бош илмий ходим Г.Маликова Ўзбекистон бўйича «Мамлакат платформаси»нинг Қонун устуворлиги ва давлат бошқаруви бўйича ишчи гуруҳи йиғилишида иштирок этдилар. Мазкур платформа ривожланиш бўйича халқаро ҳамкорлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларнинг қўшма лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этувчи вазирлик ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлашга қаратилган механизм ҳисобланади.

Тадбир давомида асосий эътибор номарказлаштириш ва ҳудудларни ривожлантириш масалалари бўйича мувофиқлаштириш ва мулоқотни мустаҳкамлашга қаратилди.

Шунингдек, ваколатларни тақсимлашнинг замонавий ёндашувлари, минтақавий давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш бўйича амалий қадамлар, номарказлаштириш концепцияси лойиҳасининг асосий элементлари ҳам муҳокама қилинди.

Тадбир самарали бошқарув ва барқарор ҳудудий ривожланишни таъминлашда давлат идоралари ва ривожланиш бўйича халқаро ҳамкорлар ўртасидаги шерикликнинг муҳимлигини тасдиқлади.