Шу йил 22 августда ҚҲСИ бош илмий ходими Г. Маликова Қозоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ушбу давлат Конституциясининг 30 йиллигига бағишлаб Абай вилояти Семей шаҳрида ташкил этилган “Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияда онлайн тарзда маъруза билан иштирок этди.
Профессор Маликова ўзининг Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик сифатини баҳолашга доир конституциявий-ҳуқуқий ёндашувларга бағишланган маърузасида мамлакатимиз Конституциясини амалга оширишнинг илмий ва экспертлик жиҳатларига, шунингдек, ушбу йўналишда ҚҲСИ зиммасига юклатилган асосий вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтди.