Шу йил 28 августда Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институтида «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!» шиори остида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда Институт раҳбарияти ва ходимлари иштирок этди.
Тадбирда давлат мустақиллигининг 35 йиллиги мамлакатнинг изчил ривожланиши ва давлатчиликни мустаҳкамлашни ифодаловчи муҳим тарихий босқич эканлиги таъкидланиб, бундай улкан марраларга эришиш бевосита олиб борилаётган оқилона сиёсат билан узвий боғлиқлиги қайд этилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг мустақиллик асосларини янада мустаҳкамлаш, кенг кўламли ислоҳотлар орқали мамлакатни янги тараққиёт босқичига олиб чиқиш ҳамда халқ фаровонлигини юксалтириш борасидаги улкан ва кенг қамровли ишлари алоҳида эътироф этилди.
Шу билан бирга, сўзга чиққанлар мустақиллик йилларида давлат қурилиши, қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилганини ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини мустаҳкамлаш муҳим йўналиш бўлиб қолаётганини қайд этдилар.
Тадбир доирасида кўп йиллик самарали фаолияти ва соҳа ривожига қўшган ҳиссаси учун бир гуруҳ Институт ходимларига «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишонлари тантанали равишда топширилди.
Тадбир якунида Институтнинг давлат ҳуқуқий сиёсатининг устувор йўналишларини амалга ошириш, мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш ва халқ фаровонлигини таъминлашга қўшаётган ҳиссасини янада ривожлантиришда жамоанинг самарали меҳнати, ҳар бир ходимнинг касбий маҳорати ва масъулиятли муносабати муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

