Шу йил 3 июлда Любляна шаҳрида ҚҲСИ директори М.Рахманкулов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Йожеф Штефан институтининг Ахборот технологиялари соҳасидаги билимларни узатиш марказига ташриф буюрди ва унинг раҳбари Митя Ермол билан учрашув ўтказди.
Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси аъзолари Марказнинг бошқарув қарорларини қабул қилиш ва қонунчилик фаолиятини олиб боришни баҳолаш, моделлаштириш ва прогнозлаш учун давлат бошқарувига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш соҳасидаги фаолияти билан танишишди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар юқоридаги ва бошқа соҳаларда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёр эканликларини билдирдилар.