21 август куни Варшавада Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг «самарали давлат бошқаруви» дастури кўмагида Институт шўъбаси мудири К. Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Польша Мазовед воеводствоси маъмурияти вакиллари билан учрашув ўтказди.
Тадбир давомида Польша томони Ўзбекистон делегацияси аъзоларига воеводствони ривожлантиришнинг стратегик режалаштириш тизимини, хусусан, Польшанинг маъмурий-ҳудудий бирликларни ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш, қабул қилиш, мониторинг қилиш ва баҳолашнинг ҳуқуқий асосларини тақдим этди.
Учрашув якунида Польша томони муҳокама қилинган масалалар юзасидан яқиндан фикр алмашишга тайёрлигини билдирди.