23 январда Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институтида ХМТнинг Ўзбекистондаги миссияси раҳбари Эндрю Грей билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда жорий ҳамкорлик ва унинг истиқболлари муҳокама қилинди. ХМТ раҳбари Ўзбекистонда, жумладан, демография ва миграция соҳасидаги ислоҳотларни юқори баҳолади. Бу ишга тегишли идораларни жалб этиш муҳимлиги қайд этилди. Жаноб Грей қўшма тадқиқотлар мамлакат ривожига ижобий таъсир кўрсатишига ишонч билдирди.

Учрашув натижасида тадқиқотлар ўтказиш, тадбирларни ташкил этиш, кадрлар малакасини ошириш ва миграция сиёсатини такомиллаштиришга қаратилган Ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Ушбу Меморандумнинг имзоланиши Институт ва ХМТ ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштириш, қўшма илмий-тадқиқот ва эксперт-таҳлил фаолияти учун янги имкониятлар очишда муҳим қадамдир.