2025 йил 3 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институтида Curtis, Mallet-Prevost, Colt&Mosle LLP халқаро юридик фирмаси ҳуқуқшунослари иштирокида амалий семинар бўлиб ўтди.
Нефть-газ соҳасидаги лойиҳаларни шартномавий-ҳуқуқий тартибга солишнинг долзарб масалалари, давлат учун зарарларнинг олдини олиш механизмлари ва халқаро арбитражларда манфаатларни ҳимоя қилиш муҳокама мавзулари бўлди.
Лондондаги офис ҳамкори Марк Хаммерсон маҳсулот тақсимотига оид келишувлар, лицензиялаш ва давлат йўқотишларини минималлаштириш стратегиялари таҳлилини тақдим этди.
Вашингтондаги ваколатхонанинг ҳамкори доктор Борзу Сабаҳи халқаро арбитраж амалиёти, инвестиция даъволаридан ҳимоя ва юрисдикция масалаларига тўхталиб, долзарб ишлар мисолларини келтирди.
Учрашувда кўплаб икки томонлама инвестиция шартномалари билан боғлиқ хатарлар ва инвестиция фаолиятининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш зарурати муҳокама қилинди.
Вазирлик ва идоралар, илмий ва таълим ташкилотлари вакиллари ҳам иштирок этган семинар конструктив ва дўстона руҳда ўтди.
