Жорий йил 29 майда ҚҲСИда пул-кредит сиёсати ва молиявий барқарорлик масалалари бўйича иқтисодий тадқиқотлар соҳасидаги британиялик эксперт Энди Холдейн билан онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда ўзаро келишилган йўналишлар, хусусан, минтақавий иқтисодий хатарлар, Марказий Осиёдаги инвестиция муҳитига таъсир этувчи омиллар, минтақадаги меҳнат бозори ва меҳнат миграцияси каби масалалар бўйича ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида профессор Холдейн ҚҲСИ билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди, томонлар қўшма илмий тадқиқотлар ва тадбирлар ўтказиш соҳасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар.

Эришилган келишувлар томонлар ўртасидаги академик ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ва Ўзбекистоннинг барқарор иқтисодий ривожланиши учун тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилади.