2025 йил 26 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институтида янгиланган Божхона кодекси лойиҳасининг муҳокамаси бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси вакиллари ва Институтнинг Иқтисодий соҳадаги қонунчилик шўъбаси илмий ходимлари иштирок этишди.
Учрашув давомида Божхона кодекси лойиҳасининг асосий қоидалари юзасидан фикр алмашилди, шунингдек уни такомиллаштириш бўйича тавсия ва таклифлар билдирилди.
