Жорий йилнинг 22-28 июнь кунлари ҚҲСИ бош илмий ходими Бекзод Мўминов «Зўравонлик, экстремизм ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича Германия тажрибасини ўрганиш» мавзусида GIZ кўмагида ГФРда ташкил этилган ўқув курсида Ўзбекистон Республикаси делегацияси таркибида иштирок этди.

Тадбирда Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва илмий муассасалари вакиллари ҳам иштирок этди.

Тадбирда ГФР ва бошқа мамлакатларнинг илмий ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш муассасаларининг кенг доирадаги етакчи мутахассисларини бирлаштирди.

Ўқув курси давомида иштирокчилар Германиянинг ҳуқуқбузарликлар, зўравонлик ва экстремизмнинг олдини олиш соҳасидаги илғор тажрибаси, сўнгги ютуқлари ва илмий ёндашувлари билан танишдилар.

Панель сессиялар доирасида жамоат жойларида ва Интернет тармоғида зўравонликнинг олдини олиш билан боғлиқ масалалар, шунингдек, хавфсизлик соҳасидаги инновацион тадқиқотлар, жиноятчилик ва экстремизмга қарши курашиш бўйича ижтимоий ёндашувлар ва уларнинг олдини олишда фуқаролик жамиятининг роли кўриб чиқилди.

Муҳокама фаол фикр алмашиш ва ушбу амалиётларни Марказий Осиё мамлакатлари контекстига мослаштириш имкониятларини таҳлил қилиш билан бирга олиб борилди.

Германиянинг ушбу соҳадаги тажрибаси билан танишиш ушбу мамлакат экстремизм, зўравонлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда полиция, фан ва фуқаролик жамияти саъй-ҳаракатларини бирлаштирган ҳолда комплекс ва фанлараро ёндашувни намойиш этаётгани тўғрисида хулосага келишга имкон беради.